Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

ХТВ ва Oracle Ўзбекистон мактабларида IT-таълим дастурларини жорий этишни муҳокама этдилар

Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бабаходжаев Oracle компаниясининг вице-президенти Джованна Санджорджини бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида вазир ўринбосари Ўзбекистон халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан, мамлакат мактабларида ахборот технологияларига оид таълим дастурларини жорий этиш бўйича режалар ҳақида гапириб берди.

«Ўқитувчи мақоми тўғрисида» қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги “Ўқитувчи мақоми тўғрисида” қонун лойиҳасини ишлаб чиқдива уни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирди.

2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни бошлади ва Халқ таълими вазирлигининг янги жамоасига жамиятда ўқитувчи мақомини ошириш бўйича қатор вазифалар қўйилди. Унга кўра Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президент фармонлари ва қарорлари қабул қилинди.

Жумладан, 2018 йилнинг 5 сентябрь куни “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда “Ўқитувчи мақоми тўғрисида” қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар маҳкамасига тақдим этиш вазифаси қўйилган эди.

Эстетик фанлар йўналиши

Туманида Эстетик фанлар йўналиш бўйича 9-сонли умумтаълим мактабида “Ўқувчиларда техник-технологик ҳамда технологик жараён давомида бажариладиган операциялар юзасидан олган билим, кўникма ва малакаларини мустақил амалий фаолиятида қўллаш ва техник ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш кўникмаларини бойитиш” мавзусида  вилоят семинари ташкил этилди. Вилоят семинари умумтаълим мактабларида Эстетик фанлар йўналиши бўйича таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг малака кўникмаларини мустахкамлаш мақсадида вилоят ҳалқ таълими бошқармасининг 2018 йил иш режасига асосан ташкил этилди. Тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган вилоят семинарига вилоят ҳалқ таълими бошқармаси методистлари, вилоят телерадиокомпаниси мутахассиси, туман хокимлиги мутахассиси, туман “Конимех тонги” рузномаси редактори, вилоятдаги ҳамда тумандаги барча умумтаълим мактаблари эстетик фан йўналиишидаги фан ўқитувчилари иштирок этишди.

Вилоят семинарида 19-сонли умумтаълим мактаби меҳнат фани ўқитувчиси Озода Қучқорова “Ош пишириш технологиси” мавзусида 7-синфга;

“Тил-миллат кўрки”

Туманимизнинг  22-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Тил-миллат кўрки” мавзусида туман семинари бўлиб ўтди. Туман семинарига  тумандаги барча умутаълим мактабларининг ўзбек тили ва қозоқ тили фани ўқитувчилари қатнашдилар. Семинарда 22-сонли мактабнинг қозоқ тили фани ўқитувчиси К. Утемуратова 10-синфда  “Абайнинг ҳаёти ва ижоди”, ўзбек тили фани ўқитувчиси Д. Нарзуллаева “-нинг қаратқич келишик қўшимчаси” мавусида очиқ дарслар ўтказишди. Шундансўнг семинар сўнгида “Тил –миллат кўзгуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда 5-10- синф ўқувчилари ўртасида тилнинг нақадар улуғлиги, бебаҳолиги тўғрисида ўқувчилар шеърлар ва қўшиқлар билан  иштирок этишди.

АКТни жорий этиш бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда

Хитой Халқ Республикасининг Шеньжен шаҳрида ўтказилаётган “Осиё ва Европа мамлакатлари олий таълим тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш-2018” номли халқаро семинарда Халқ таълими вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари иштирок этмоқда.

Ушбу нуфузли семинар жорий йилнинг 19 июнидан 9 июль кунига қадар  ўтказилиб, унда дунёнинг 20 та давлатидан 70 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.

Семинарда хитойлик профессорлар  томонидан МООC (Massive open online course) курсларини ташкил этиш, тингловчиларга қулай ва сифатли билим бериш борасида тақдимотлар ўтказилиб, муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.Дастур давомида очиқ онлайн курслар

«Абай айтқан асылдар»

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилишни ташкил қилиш бўйича ташкилий қўмита  таркиби иловага мувофиқ тасдиқланди. Ушбу чора-тадбирлар режасида  туманимизда   буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш  ва  уқувчиларга  кенг   тарғиб  қилиш  буйича “Абайтану»  хафталиги  ўтказилди.

кузи ожизлар учун