Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Бўлим хақида

УМУМИЙ  МАЪЛУМОТ

Муассасанинг расмий номи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси Конимех тумани халқ таълими  бўлими.

 

Муассасанинг манзили: Навоий вилояти  Конимех тумани  Конимех “Бирлик” фуқаролар йиғини.

 

Муассаса ташкил этилган йил: 1990 йил

Таркибидаги таълим муассасалар:          

— умумий ўрта таълим мактаб 36 та,

— мактабгача таълим муассасаси 6 та, 

— болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 1 та,

— баркамол авлод болалар марказ 1 та,

— ахборот ресурс маркази 1 та.  

 

Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, педагогик кадрлар, айниқса, бошланич синф ўқитувчиларининг малакаси ва касбий маҳоратини ошириш;

 

идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар томонидан давлат таълим стандартлари(талаблари)га риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш;

 

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув-тарбия ишларини методик таъминлашни ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий ва илор шаклларини, энг янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакл ва методларини жорий этишни таъминлайди;

 

таълим муассасалари томонидан улар ҳузурида ташкил этилган замонавий моддий-техника базасидан, шу жумладан ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компютер техникаси, мебеллар, спорт инвентарлари ва жиҳозларидан самарали фойдаланишни таъминлайди;

 

ўқувчиларнинг касбга йўналтирилишини ва психологик-педагогик диагноцикасини, васийликни, болалар ва ўсмирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, улар билан, шу жумладан ижтимоий ночор болалар билан доимий иш олиб боришни ташкил этади;

 

болалар спортини ривожлантириш ва ўқувчи-ёшларни, айниқса, қишлоқ жойларида жисмоний тарбия ҳамда спорт билан мунтазам шуулланишга оммавий жалб этади;

 

болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим тизимини такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, улар орасида ицеъдодларни ҳар томонлама ривожлантириш, ёшларнинг миллий ва жаҳон санъатининг юксак намуналаридан кенг бахраманд бўлиши юзасидан зарур шарт-шароитлар яратади;

 

ўқувчиларга миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган юқори даражадаги маънавий-маърифий тарбия бериш, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга йўналтирилган, миллий муцақиллик оялари сингдирилган, Ватани ва ўз халқига содиқ фуқароларни шакллантиришга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга оширади;

 

таркибидаги бўлинмалар ва тасарруфидаги таълим муассасаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини муцаҳкамлаш вазифаларини амалга оширади ҳамда уларнинг натижалари бўйича ҳужжатларни таҳлил ва назорат қилиш масалаларида методик ва амалий ёрдам кўрсатади.

 

кузи ожизлар учун