Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Математика ва информатика фан ойлиги

Туман ҳалқ таълими бўлимининг 24-сонли буйруғнинг 1-иловасига асосан февраль ойининг 12-санасида тумандаги         38-сонли умумтаълим мактабида “Математика ва информатика фан ойлиги”га бағишлаб туман миқёсида амалий семинар ташкил этилди. Семинарга тумандаги барча математика ва информатика фан ўқитувчилари иштирок этди. Мактабда фан ойилигини самарали ташкил этиш мақсадида амалий ишлар тўлиқ бажарилган, фан хоналарининг жихозланиши, фан метод бирлашмаси томонидан фанга боғлаб турли очиқ дарслар ва тадбирлар ташкил этилиб борилган. Семинарларни ташкил этишдаги мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида аввало фан метод бирлашма ишларини такомиллашириш, фан ўқитувчиларининг ўз фани бўйича маҳоратларини мунтазам ошириб бориш мақсадида ташкиллаштирилган ушбу семинарда тажрибали фан ўқитувчилар томонидан дарслар ташкил этилди.5-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчиси Самал Сарсенбаева томонидан 5-синфга “Аралаш сонларни қўшиш ва айириш» мавзусида, 14-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Бауиржан Шадманов томонидан     7-синфга “Ахборотларни компьютерда тасвирлаш» мавзусидаги дарслар, 38-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари томонидан яхши ўзлаштирилиб борилди. Ушбу методика ўқитувчининг маҳоратини янада ошириб, ўқувчи ва ўқитувчи орасида боғланиш методикасини оширади. Семинарда 38-сонли умумтаълим мактабининг математика ва информатика фани ўқитувчиси Парахат Еспанова, ёш ўқитувчи Мағжан Советов, бошланғич синф ўқитувчиси Гулжахан Қошқарбековалар  томонидан ҳам очиқ дарслар қўрсатилди. Семинар жараёнлари вилоят телеведенияси орқали оммавий ахборот воситаларида ёритилиб, туман веб сайтига ва туман рузномасига мақола берилди.

кузи ожизлар учун