Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

“Конституция- бизнинг асосий қомусимиз”

Туман Адлия Бўлими ташаббуси билан 2018 йил 14 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 26 йиллиги ҳамда Республикамизнинг барча туманларида Адлия бўлимларининг ташкил этилганлиги муносабати билан, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида 2018 йил 14 декабрь куни соат 9-30 да туман Қишлоқ хўжалик коллежининг фаолллар залида “Constitution the main Law of Our Country” яъни “Конституция- бизнинг асосий қомусимиз” мавзусида хамкорликдаги фестивал тадбири ўтказилди.

Фестивал тадбирига туман Адлия бўлими, Навоий Давлат педогогика институтининг инглиз тили фани ўқитувчилари, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институтининг инглиз тили фани ўқитувчилари, туман ички ишлар маънавият бўлими ходимлари ҳамда туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги чет тиллари ўқитувчилари иштирок этишди. Тадбир 1,2,7,10,22,38,39,40-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилди. Фестивалда ўқувчилар асосан бош қомусимиз Конститутциямизнинг ўқувчи ёшларга тегишли бўлган моддалари асосида инглиз тилидаги саҳнали кўринишлар, моддалар тўғрисидаги маълумотлар, Ватанимиз ҳақида қисқача таърифлар ҳамда Конститутция ва Ватан ҳақида куй ва қўшиқларни ижро этишди.

1-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчилари тадбирни ўзларининг “Airport” номли қўшиғи орқали бошлаб берди. 22-сонли умумтаълим мактабининг 4-5 синф ўқувчилари “Welcome” қўшиғи орқали меҳмонларни табриклашган бўлса 2-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари ўзларининг Ватан, Конститутция ҳақидаги маълумотларни инглиз тилида таърифлаб беришди. Шу мактабнинг ўқувчилари томонидан “Чойхона” қўшиғи инглиз ҳамда француз тилларида ижро этилди. “Beatiful Dolls” рақси ҳам 2-мактабнинг “Настарин” гуруҳи томонидан ижро этилди. 10-сонли умумтаълим мактабининг 10-11 синф ўқувчилари томонидан “Биз одам савдосига қаршимиз”, “Алданган қиз” мавзуларидаги инглиз тилида саҳнали кўринишларини ижро этишди. 39-сонли умумтаълим мактабининг 10-11 синф ўқувчилари томонидан “Суд ҳуқуқ тизими” мавзусидаги саҳнали кўриниш қўйилди. Фестивал тадбирида энг фаол иштирок этган ўқувчилар туман марказидан олисда Саржал МФЙда жойлашган 38-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилар бўлишди. Улар ўзларининг бир–биридан қизиқарли саҳнали кўринишлари, рақс ҳамда қўшиқлари билан тадбирнинг энг фаол иштирокчиларига айланди. Мисол учун ўқувчилар томонидан “Банкни тўнаш” саҳнали кўринишида ҳам актёрлик, ҳамда ўқувчиларнинг инглиз тилида нутқининг равонлиги тадбир меҳмонларининг эътиборини қаратган бўлса, “Попурри” куй ва рақси турли хил мамлакатлар тилида ижро этилгани фестивал тадбирининг янада кўтаринки руҳда ўтишига сабаб бўлди.

Фестивал тадбири доирасида “Конститутция-бизнинг асосий қомусимиз” мавзусида деворий газеталар кўрик танлови хам ташкил этилган бўлиб, ушбу танловнинг мутлоқ ғолиби этиб 40-сонли умумтаълим мактаби, 1 ўринни 38-сонли умумтаълим мактаби, 2 ўринлар 7,2,1-сонли мактаблар ҳамда 3 ўринларни  22,10,39-сонли умумтаълим мактаблари эгаллашди.

Тадбир сўнгида Таълим, фан, маъданият ходимлари касаба уюшмаси Конимех туман Кенгаши томонидан тадбирни ташкилллаштирган 1,2,7,22,40,10,39,38-сонли умумтаълим мактабларининг инглиз тили фан ўқитувчиларига мактаб кутубхонаси фонди бойитиш мақсадида инглиз тилидаги бадиий асарлар тўплами ҳамда луғатлар билан хомийлик асосида совға қилинди.

Туманимизда кўп миллатли халқлар дўст иноқ бўлиб ахил яшаб, фарзандларимиз ўзбек тили билан бир қаторда қозоқ, қорақолпоқ, рус ҳамда энг асосийси инглиз тилини хам  мукаммал равишда ўрганаёгганликлари ўтказилган  тадбирда номоён бўлди. ушбу тадбирни ташкил этишда ўзининг таклифи билан иштирок этган туман Адлия бўлими раҳбариятига ҳамда  тадбир хомийси Таълим, фан, маъданият ходимлари касаба уюшмаси Конимех туман Кенгаши раиси Каримбаев Қуаниш Алмуратовичга туман халқ таълими бўлими номидан ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

 

Туман халқ таълми бўлими

Хорижий тиллар методисти:                 Исакова Дилноза Фахриддиновна

кузи ожизлар учун