Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Ўқувчиларда конституциявий бурч

Туманимизнинг   22 сон умумий ўрта таълим  мактабида   таълим  сифатини ошириш, истеъдодли, изланувчан, ижодкор ўкитувчиларни аниқлаш, тажрибаларни ўрганиш ва тарғиб қилиши, иш тажрибаларини оммалаштириш, «Устоз-шогирд» мактаби фаолиятини янада такомиллаштириш, ўкитувчиларнинг ижодий фаолликларини кучайтириш ва  Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги “Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 144-сонли буйруғи,вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил иш режаси VI-банди топшириқлари ва вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018- йил 15 январдаги 5-сонли ва туман ХТБ-нинг 2018 йил 1-ноябрдаги 316-сон буйруғи ижросини таъминлаш, 2018 йил  21-ноябр куни ижтимоий фанлар йўналишида     «Ўқувчиларда  конституциявий  бурч, мажбуриятларни билиш ва уларга  риоя  қилиш  кўникмасини  ҳосил қилиш” мавзусида  вилоят микёсида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Семинарга НДПИ ва вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказидан маъсул вакиллари, Навоий вилоят  туманларидан  ва Конимех туман мактабларидан   ўқитувчилар таклиф этилди. Семинар иштирокчилари кутиб олиниб, рўйхатдан ўтказилди ва намунали кўргазмали тақдимотлар билан танишди.

Қабул дақиқаларида мактаб ўқувчиларининг кўргазмали бадиий-мусиқий чиқишлари намойиш этилди. Ўкув семинарида  6-синфда  ўкитувчи  А. Малхайдарова “Қонун  устуворлиги замон талаби” мавзусида очиқ-тарбия соати, 10-синфда тарих фанидан ўқитувчи Ж. Туримова “Испания ва Италия” мавзусида, 11-синфда Н.Очилова  “Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик” мавзусида очик дарслар кузатилди. Семинарда ўкувчиларнинг фаол иштироки,ўкитувчиларнинг адабий манбалардан кенг фойдаланганлиги, қизиқарли миллий руҳда саҳналаштирилган  кўринишлар ўкувчиларнинг китоб ўкишга бўлган қизиқиишини орттиришга йуналтирилган очик дарслар иштирокчиларни лол қолдирди.Семинар якунида ўқитувчиларга Навоий Вилоят Халқ таълими бошқармасининг ижтимоий фанлар  услубшуноси М.Шарипова ўз илиқ фикрларини билдириб вилоят ХТБнинг “Фахрий ёрлиқлари”ни топширди.Семинарга қатнашган ўқитувчилар ҳам ўз муносабатини билдириб, дарс ўтган ўкитувчилар иш тажрибалари  вилоят   микёсида оммалаштиришга тавсия этилди.

кузи ожизлар учун