Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Филология фанлари ўқитувчиларининг Форуми

Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил  21 октябрдаги “Давлат тили тўғрисида”ги 3561-ХI-сонли Қонуни қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносиб нишонлаш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини ўрганишда алоҳида эътибор қаратиш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида филология фанларини (она тили, адабиёт, ўзбек, қорақолпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, рус, инглиз, немис, француз) ўқитиш сифати  самарадорлигини янада яхшилаш, мазкур фанлар йўналишида фидокорона хизмат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларни рағбатлантириш ҳамда халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 4 октябрдаги 229-сонли ҳамда 10 ноябрдаги 254-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман халқ таълими бўлимининг 2017 йил 24 ноябрдаги 573-сонли буйруғи ҳамда чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва барча умумтаълим мактабларига етказилди. Ушбу буйруқлар асосида жорий йилнинг 1 декабр санасида тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабида филология фанлари ўқитувчиларининг туман Форуми ташкил этилди.

Форумга туман халқ таълими бўлимига қарашли барча умумий ўрта таълим мактабларининг филология йўналишида фаолият кўрсатаётган қозоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адавбиёти, инглиз ва немис тиллари, ўзбек тили, қороқалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари иштирок этишди. Форумдан асосий кўзланган мақсад таълим соҳасидаги янгиликларни жорий этиш, филология йўналишидаги фан ўқитувчиларининг ўзаро тажриба алмашиб малакасини оширишлари ҳамда дарс жараёнларини янги интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда ташкил этишларини таъминлаш форумнинг асосий кўзлаган мақсадларидан биридир.Форумни чора тадбирлар режаси ҳамда дастури асосида ташкил этилди. Форум иштирокчилари мактабнинг ташаббускор ўқувчилари иштирокида ташкил этилган тадбир асосида кутиб олинди. Шундан сўнг мактабнинг фаоллар залида таълим сифати ва самарадорлигини оширишда, ёшларни баркамол авлод қилиб тарбиялашда юқори натижаларга эришганлиги ҳамда таълим соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнатга эга бўлган бир гуруҳ филология йўналишида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларни, 1-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Умарова Бахтигул Сериковна, 2-сонли умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Карабаева Алия Жеемуратовна, 10-сонли умумтаълим мактабининг қозоқ тили ва адабиёти қфанги ўқитувчиси  Бердимуратова Лиза Дуйсеновна, 12-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Ниязбаева Манзура Алимбаевна, 40-сонли умумитаълим мактабининг қорақолпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Жанабергенова Насида Жаббарбергеновналарни туман халқ таълими бўлимининг “Фахрий ёрлиқ” лари билан тақдирланди.

Туманимиз кўп миллатли халқлардан иборат бўлганлиги сабабли таълим қозоқ тили, қорақалпоқ тили, рус тили ҳамда ўзбек тилида олиб борилиши билан бир қаторда битта умумтаълим мактабида бир ўқувчига қозоқ тили, рус тили ва инглиз тили дарслари ўргатилиб келинмоқда. Шу муносабат билан ташкил этилган Форумга 2,7 ва 9-сонли умумтваълим мактабларининг ўқувчилпри томонидан “Хар тилни билмоқ, ўз она тилидек ” деб номланган тадбир ташкил этилди. Бунда ўқувчилар томонидан рус, ўзбек, немис ҳамда инглиз тилларидан саҳнали кўринишлар, куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Шундан сўнг “Филология  фанлари ўқитувчилари” Форуми шуъба йиғилишлари яъни тренинг машғулотлар малакали тренер ўқитувчилари томонидан ўтказилади.

  • Шўъба. Ўзбек тили, она тили ва адабиёт таълими. Тренер: Ниязбаева Манзура.

Тақдимот мавзуси:  “Тил ўрганиш жараёни самарадорлигини ошириш ”.

  • Шўъба. Қардош тиллар таълими (қозоқ, қорақалпоқ). Тренерлар:Бердимуратова Лиза, Жанабергенова Насиба.

Тақдимот мавзуси: Янги педогогик техналогияларни дарс жараёнида фойдаланиш усуллари.

  • Шўъба. Чет тиллари (инглиз, немис). Тренер: Умарова Бахтигул

Тақдимот мавзуси:” The role of grammar practice in communicative language teaching”, “Pecularities of teaching foreign languages and assessment”.

  • Шўъба. Рус тили ва адабиёти таълими. Тренер: Карабаева Алия

Тақдимот мавзуси: “Методы развития речевой компетенции у учащихся”.

 

Форум сўнгида барча умумтаъллим мактабларидан ташриф буюрган филология ўқитувчиларига Форум материаллари ҳамда интерфаол усулларидан фойдаланиб дарс соатларини ташкил этиш бўйича намуна Дарс ишланмалари электрон шаклда тарқатилди.

кузи ожизлар учун