Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Monthly Archives: Апрель 2019

Тўгарак ташкил этаётган ўқитувчиларга қўшимча рағбатлантириш механизми яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни илгари сурган эдилар. Мазкур ташаббуслар ўчоғи бўлиб эса мактаблар хизмат қилиши лозим.

Мазкур ташаббуслар доирасида мактабларнинг инфратузилмасидан мақсадли фойдаланиш учун маданий, спорт ва фан тўгараклари ташкил этилади. Тўгаракларни ташкил этган ўқитувчиларни рағбатлантириш эса, тўгаракларни самарали ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, таълим муассасаларида маданий, спорт ва фан тўгаракларини самарали ташкил этиш ҳамда ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори тасдиқланди.

Қарор билан мактабларда пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

кузи ожизлар учун