Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Monthly Archives: Ноябрь 2018

Ўқувчиларда конституциявий бурч

Туманимизнинг   22 сон умумий ўрта таълим  мактабида   таълим  сифатини ошириш, истеъдодли, изланувчан, ижодкор ўкитувчиларни аниқлаш, тажрибаларни ўрганиш ва тарғиб қилиши, иш тажрибаларини оммалаштириш, «Устоз-шогирд» мактаби фаолиятини янада такомиллаштириш, ўкитувчиларнинг ижодий фаолликларини кучайтириш ва  Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги “Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 144-сонли буйруғи,вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил иш режаси VI-банди топшириқлари ва вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018- йил 15 январдаги 5-сонли ва туман ХТБ-нинг 2018 йил 1-ноябрдаги 316-сон буйруғи ижросини таъминлаш, 2018 йил  21-ноябр куни ижтимоий фанлар йўналишида     «Ўқувчиларда  конституциявий  бурч, мажбуриятларни билиш ва уларга  риоя  қилиш  кўникмасини  ҳосил қилиш” мавзусида  вилоят микёсида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

ХТВ ва Oracle Ўзбекистон мактабларида IT-таълим дастурларини жорий этишни муҳокама этдилар

Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бабаходжаев Oracle компаниясининг вице-президенти Джованна Санджорджини бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида вазир ўринбосари Ўзбекистон халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан, мамлакат мактабларида ахборот технологияларига оид таълим дастурларини жорий этиш бўйича режалар ҳақида гапириб берди.

«Ўқитувчи мақоми тўғрисида» қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги “Ўқитувчи мақоми тўғрисида” қонун лойиҳасини ишлаб чиқдива уни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирди.

2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни бошлади ва Халқ таълими вазирлигининг янги жамоасига жамиятда ўқитувчи мақомини ошириш бўйича қатор вазифалар қўйилди. Унга кўра Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президент фармонлари ва қарорлари қабул қилинди.

Жумладан, 2018 йилнинг 5 сентябрь куни “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда “Ўқитувчи мақоми тўғрисида” қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар маҳкамасига тақдим этиш вазифаси қўйилган эди.

кузи ожизлар учун