Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Monthly Archives: Февраль 2018

Халқ таълими вазирлиги ахбороти

Ота-оналарнинг фарзандлари билан мулоқотлари учун кенг имконият яратиш, ота-она ва фарзандлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини ривожлантириш, оилавий анъаналарни вужудга келтириш, бошланғич синфлар ўқувчиларининг ўқув юкламасини камайтириш мақсадида жаҳондаги етакчи давлатлар таълим тизими тажирибасига таянган ҳолда умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида (1-4-синфлар) ҳафтасига 5 кунлик ўқиш жорий этилмоқда.

Бунда ўқувчиларнинг ота-оналари билан ўтказадиган вақтларини кўпайтириш асносида биргаликда китоб ўқиб мулоқот қилишлари, табиат масканларига, музей ва тарихий обидаларга саёҳат қилишлари учун имконият яратилади.

Шунингдек ҳафтанинг шанба кунлари ижтимоий ҳамкорлик асосида таълим муассасаларда ўқувчилар қизиқишлари ва ота-оналарнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда турли фан тўгараклари, спорт секциялари, кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши режалатирилмоқда.

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб республикадаги барча умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кун ўқийди. Кейинги ўқув йилидан босқичма-босқич қолган бошланғич синфлар ҳам ҳафтасига 5 кунлик ўқишга ўтказилади.

Шу муносабат билан, ҳозирда вазирлик ва ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда ота-оналар ўртасида кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Манба: uzedu.uz

Чет тилларни ўрганиш – замон талаби

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрта таълим муассасаларининг 9-10-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тилида “My motivation to study” – “Менинг ўқишга бўлган иштиёқим” мавзусида республика иншолар кўрик-танлови ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси ҳамда БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) билан ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган кўрик-танлов “Таълим, фан ва маданият” шиори остида ўтказилмоқда.

Мазкур кўрик-танлов ўқувчи-ёшлар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор аниқлаш, шунингдек, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали чет тилларига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

кузи ожизлар учун