Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Monthly Archives: Ноябрь 2017

“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” аниқланди

Пойтахтимизда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг халқ таълими тизими бўйича якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар маънавият тарғиботчиси ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.Мазкур танлов уч босқичда (туман (шаҳар), вилоят, республика) ўтказилди.Кўрик-танловда маънавият тушунчасининг мазмун-моҳияти ва миллий анъана, қадрият ва урф-одатларнинг ҳаётимиздаги ўрни

Коррупцияга йўл йўқ!

Коррупцияга қарши курашиш — замон ва давр талаби. Давлат органлари жамиятни ривожлантириш, бар¬қарорлаштириш мақсадида бу иллатга қарши кураш олиб бораётган бир пайтда кенг жамоатчилик ҳам шу ҳаракатга қўшилиши, қўллаб-қувватлаши зарур.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш жараёни қатъий  талаблар асосида ташкил этилмоқда. Вазирлик бошқарув аппаратида халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича республика комиссияси ҳамда барча ҳудудий бошқарув идораларида комиссиялар фаолияти йўлга қўйилган. Республика комиссияси томонидан халқ таълими тизими ходимларининг одоб-ахлоқ меъёрларини тўлиқ ўзлаштириши учун вазирлик тизимидаги ташкилот ва таълим муассасаларида “шикоят қутиси” жорий этилиб, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби белгиланди. Шунингдек, тизимда давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида “1006” қисқа рақамли “ишонч телефони”, “эълонлар тахтаси” жорий этилди.

Таълим сифати мониторинги энди янгича шаклда

Таълим сифати ва самарадорлигини белгилашда ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малака муҳим омил ҳисобланади. Бу жиҳатлар шу кунгача бир-бирига боғлиқ уч йўналишда аниқланган. Ўқувчилар билимини синф ва мактаб миқёсида баҳолаш ўқитувчилар томонидан “Ўқувчиларнинг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом” асосида амалга оширилиб, синф журналида акс эттирилган. Иккинчи йўналишда ҳар бир мактабнинг ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларининг рейтинги ўқувчиларнинг билимлар беллашуви, фан олимпиадалари ва турли кўрик-танловлардаги натижалари асосида аниқланган. Учинчи йўналишда тўрт босқичли мониторинг асосида ўқувчиларнинг билим ва кўникма малакаларининг давлат таълим стандартлари талабларига мослиги текширилган.

Ёшлар етакчиларининг малакаси оширилмоқда

Халқ таълими вазирлиги томонидан республика миқёсида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун турли ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.Жумладан, шу йилнинг 16-21-октябрь кунлари Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида юртимиздаги мактаблардан сараланган ёшлар етакчилари учун ўқув-тренинг ўтказилди.

Ёш сардорлар учун семинар

Жорий йилнинг 13-16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги Инҳа университетида ҳудудлардаги намунавий умумий ўрта таълим мактаблари Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари учун республика ўқув-семинари ташкил этилди.

Иштирокчилар семинар давомида “Жамоани шакллантириш”, “Лойиҳаларни тузиш ва бошқариш”, “Ижодий тафаккурни pивoжлaнтиpиш” каби қатор лойиҳаларда билим ва кўникмасини бойитиш имконига эга бўлди. Тажрибали мутахассислар ўқувчи-ёшларга қандай қилиб сардорлик қобилиятини ошириш бўйича маҳорат дарслари ўтишди. Шайхонтоҳур туманидаги 324-умумий ўрта таълим мактабидаги учрашув ҳамда пойтахтимиздаги диққатга сазовор масканларга уюштирилган саёҳат иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Филология фанлари ўқитувчиларининг форуми

Халқ таълими вазирлиги томонидан тизимга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ тадбиқ этиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Тил ва таълим: муаммолар,  истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги филология фанлари ўқитувчиларининг республика форуми ташкил этилди.

азкур форумдан асосий мақсад ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш,  миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида филология фанларини ўқитиш сифати самарадорлигини ошириш, илғор иш тажрибаларини аниқлаш ва оммалаштиришдан иборатдир.

Форум доирасида республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган илғор ўқитувчилар иштирокида бир неча тадбирлар ўтказилди. Дастлаб форум иштирокчилари жорий йилнинг 7 ноябрь куни пойтахтимиздаги вазирлик тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ташриф буюришди. Бу ерда тажрибали ўқитувчиларнинг “Маҳорат дарслари” ташкил этилди

Шундан сўнг форум қатнашчилари  “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилдилар, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат музейига ташриф буюришиб, бу ердаги экспонатлар билан танишдилар.

Республика форумида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда жойлардан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ устозлар иштирок этишди.  Форум икки кун давомида ўтказилиб, у она тили ва адабиёт, ўзбек тили, қардош тиллар (қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман), чет тиллари (инглиз, немис, француз), рус тили ва адабиёти фанларини ўқитишнинг долзарб вазифалари каби бешта йўналишда иш олиб борди.

Форум якунида филология фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга доир  тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда мазкур форумни ҳудудларда ҳам ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Манба:Uzedu.uz

кузи ожизлар учун