Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Monthly Archives: Февраль 2017

Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2017

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ташаббускор ва фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида анъанавий “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танлови ҳар йили ўтказиб келинади.Бу танловда умумтаълим мактаблари педагогик ходимлари орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларнинг турли фанлар йўналишидаги иқтидорларини аниқлаш,  ҳар бир фан ўқитувчисининг мактаб, туман (шаҳар), вилоят, Республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилиб, бунда 14 та вилоятдан 1 нафар ғолиб Республика босқичида иштирок этади ҳамда 3 та совринли ўрин белгиланади.“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” ғолиблари ўз иш жойларида Вилоят ПХҚТМОИнинг тингловчилари,  фан ўқитувчиларига мураккаб мавзулар бўйича очиқ дарслар, ёш ўқитувчиларга методик маслаҳатлар, йўл-йўриқлар бериб бормоқдалар. Уларнинг иш тажриблари Республика миқёсида  оммалаштирилади.

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куннинг 534 йиллиги муносабати билан  жорий  йилнинг 13 феврал куни 1 сон умумий ўрта  таълим мактабимида Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишланган “Шоҳ ва шоир” мавзусида  туман семинар  бўлиб ўтди. Мактаб кириш  залида  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг  бурчаги   ташкил этилди . Семинар дастур асосида мактаб ўқитувчилари очиқ дарс ва тадбирлар  билан бошланди .Бошланғич синфларда  Салтанат Елеушинова  , Света  Сапарова , Гулшира Тағаевалар  ва 8- синфга  Дина Жарилкасинова очиқ тарбиявий дарслар олиб бордилар.  6-синфда  тарих фани ўқитувчиси Қизбиби  Тинчикова “ Бобурнинг давлат бошқаруви” мавзусида очиқ дарс ,  7-синфда  Мастура Абдурахманова  “Бобур шеъриятига эҳтиром”мавзусида,  9-синфда  Насиба Санакулова “Бобур ижодида Ватанга садоқат” мавзуси ўтказилди.Семинарда ўтказилган барча дарсларда берилган маълумотлар ўқувчиларнинг шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг  ҳаёти ва ижодий йўлидаги маълумотлар акс эттирилди.Семинарга вилоят телевиденияси “Алтын аймақ” ҳам ташриф буюрди ва барча тафсилотлар экран кўрсатувларида намойиш этилди. Ўқувчилар шоир Бобурнинг рубоий ва ғазалларидан  намуналар айтишди   ва мактабда жойлашган Ахборот ресурс  марказида АРМ ходимлари  томонидан ҳам ушбу тантанага ўз ҳиссаларини қўшишди  унда  Бобур  ҳаётига бағишланган адабий бадиий кеча уютиришди.Кечада иштирок этган ўқувчиларнинг барчаси тақдирландилар.

13-7-280x250  13-1-768x555

кузи ожизлар учун