Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Monthly Archives: Январь 2017

Мардлар қўриқлайди — Ватанни

1993 йилнинг 29 декабрида 14 январ юртимизда “ Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди. Шу мунособат билан 14-январ куни  туманимиздаги   № 10 сон  умумий ўрта  таълим  мактабнинг  7-“а”синфида Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ташкил  этилганлигининг 25 йиллиги ва 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар  қўриқлайди   Ватанни” мавзусида тадбир ўтказилди. “Ўзбекистон   мустақил   Ватанимиз, миллий  армиямиз  фахр-уғуруримиз ”шиори   остида  ўтказилган  бу тадбир  барчага бирдек  маъқул  бўлди. Тадбир синф  раҳбари  Айнур  Хўжахметованинг   кириш   сўзи  билан  бошланди.  Тадбирда намоиш  этилган  Ватан  ҳақидаги  шеърлар , саҳна  кўринишлари, қўшиқлар  ва рақслар барча  иштирокчилар  қалбида  кўтаринки  руҳ  бағишлади.  Айниқса  бўлажак  ватан посбонларининг  қўлкураши ,  гантел  кўтариш , ҳарбий  чиқишлари  ва  уларни Ватанпарварлик   руҳида  тарбиялашда,  уларни  Ватанга  бўлган  муҳаббатларини оширишда  дастлабки  қадам  бўлди. Ушбу тадбирга  ўқитувчилар , ота – оналар  маҳалла фаоллари  иштирок  етди. Тадбир   куни да синф раҳбари  Айнур Хўжахметова томонидан синфдаги  ўғил болаларга совғалар берилиб , улар рағбатлантирилди.  Айнур Хўжахметова  раҳбарлик  қилаётган  синфда  бундай  тадбирларнинг  кўп  ўтказилишидан ота-оналар  ҳам  мамнундир.

Чет тили ва мақсадли ўқув курслари

Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-1875-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги 67-сонли “Умумтаълим муассасалари чет тиллари ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги 2-сонли вилоят таянч мактаби негизида инглиз тили ўқитувчиларининг мақсадли ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, ушбу курс дарс машғулотларида чет тиллари ўқитувчиларининг ўз хамкасблари билан   далзарб мавзулар устида биргаликда ўзларининг тажрибаларини алмашиб ва малакасини оширмоқдалар.Ушбу курс дарс машғулоллари инглиз тили ўқитувчиларининг асосан учта тил компентенциялари яъни тинглаб тушуниш, ёзиш, ўқиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ўқитувчилар навбатдаги бўлиб ўтадиган давлат тест марказининг тест синовларига пухта тайёргарлик кўрмоқдалар, албатта инглиз тили ўқитувчиларига ушбу тест синовларини муваффақиятли топширишларида йўналиш бериб келаётган малакали тренер ўқитувчи, Дўстлик ордени соҳибаси Умарова Бахтигул Сериковна курсдаги 17 нафар тингловчиларга тренерлик фаолиятини олиб бормоқда.

кузи ожизлар учун