Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Monthly Archives: Октябрь 2016

“Она тилим жаранги олам узра таралгай ”

Конимех туман  ХТМФМТТЭБ-га   қарашли 19-умумий  ўрта таълим  мактабида   Ўзбек тилига “Давлат тили” мақоми  берилганлиги  ҳамда  филология  фан  ойлиги муносабати билан 2016-йилнинг 13-октябрида  Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Рустамова  Шохиста томонидан 7-8 синф ўқувчилари билан “Она тилим жаранги олам узра таралгай ” мавзусида  байрам тадбири ўтказилди, унда ўқувчилар томонидан она тилини мадҳ этувчи қўшиқ шеър мақол, ҳикматли сўзлар ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди.  Тадбирда инглиз тили фани ўқитувчиси Хасанова Нигора томонидан юқори синф ўқувчилари билан биргаликда “The  future  language”  мавзусида тўгарак машғулоти ташкил этилиб, ўқувчиларнинг инглиз тили фанига қизиқишлари, оғзаки нутқ саводхонлиги   синовдан ўтказилди.Бошлангич синф ўқитувчиси Нуримова Перизат3-синф ўқувчилари билан биргаликда “Тил миллат руҳи” мавзусида адабий кеча ташкил этилди. Бунда ўқитувчи она тили жаранги  она алласи билан жон-жонимизга сингиши ва биз ёшлар буни  янада такомиллаштириб келгуси авлодларга етказиш вазифамиз эканлигини таъкидлаб ўтди.  5-синф раҳбари Нарзиева Дилноза мактабимизда турли миллат вакиллари таълим-тарбия олиб келиш ва ўқувчиларимиз ўзбек тилида бемалол сўзлаша олишлари ва биз ўқитувчиларнинг вазифамиз ушбу билимларимизни янада ривожлантириш борасида мунтазам турли тадбирлар ва шоирлар билан учрашувлар ташкил этиб ижодкор ўқувчиларни қўллаб –қувватлаши лозимлигини таъкидлаб ўтди.  19-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда маҳаллий шоирларимиз, ота-оналар ва маҳалла фаоллари, Навоий телевиденияси ходимлари ва “Конимех тонги” газетасидан муҳаррирлар ташриф буюрди.

кузи ожизлар учун