Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Category Archives: Янгиликлар

Тўгарак ташкил этаётган ўқитувчиларга қўшимча рағбатлантириш механизми яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни илгари сурган эдилар. Мазкур ташаббуслар ўчоғи бўлиб эса мактаблар хизмат қилиши лозим.

Мазкур ташаббуслар доирасида мактабларнинг инфратузилмасидан мақсадли фойдаланиш учун маданий, спорт ва фан тўгараклари ташкил этилади. Тўгаракларни ташкил этган ўқитувчиларни рағбатлантириш эса, тўгаракларни самарали ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, таълим муассасаларида маданий, спорт ва фан тўгаракларини самарали ташкил этиш ҳамда ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори тасдиқланди.

Қарор билан мактабларда пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

«Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий акция ўтказилмоқда

Халқ таълими вазирлиги «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий акция ташкиллаштирди. Жумладан, пойтахтимиз кўчаларида ҳаракатланаётган жамоат транспортларида ўқитувчи касбини улуғловчи ижтимоий рекламалар пайдо бўлди.

Мактабларда баҳорги таътил 21-27 март кунлари бўлиб ўтади

Умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 2019 йил 21 мартдан бошланиб 27 март куни якунланади.

Жорий йилнинг 28 март куни IV чоракнинг биринчи куни ҳисобланади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилади.

Жумладан, таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун спорт секциялари ва “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгараклар ўқувчилар ихтиёрида бўлади. Шунингдек, жорий йилнинг 23-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ташкил этилади.

ХТВ ва Oracle Ўзбекистон мактабларида IT-таълим дастурларини жорий этишни муҳокама этдилар

Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бабаходжаев Oracle компаниясининг вице-президенти Джованна Санджорджини бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида вазир ўринбосари Ўзбекистон халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан, мамлакат мактабларида ахборот технологияларига оид таълим дастурларини жорий этиш бўйича режалар ҳақида гапириб берди.

«Ўқитувчи мақоми тўғрисида» қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги “Ўқитувчи мақоми тўғрисида” қонун лойиҳасини ишлаб чиқдива уни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирди.

2018 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни бошлади ва Халқ таълими вазирлигининг янги жамоасига жамиятда ўқитувчи мақомини ошириш бўйича қатор вазифалар қўйилди. Унга кўра Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президент фармонлари ва қарорлари қабул қилинди.

Жумладан, 2018 йилнинг 5 сентябрь куни “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда “Ўқитувчи мақоми тўғрисида” қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар маҳкамасига тақдим этиш вазифаси қўйилган эди.

АКТни жорий этиш бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда

Хитой Халқ Республикасининг Шеньжен шаҳрида ўтказилаётган “Осиё ва Европа мамлакатлари олий таълим тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш-2018” номли халқаро семинарда Халқ таълими вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари иштирок этмоқда.

Ушбу нуфузли семинар жорий йилнинг 19 июнидан 9 июль кунига қадар  ўтказилиб, унда дунёнинг 20 та давлатидан 70 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.

Семинарда хитойлик профессорлар  томонидан МООC (Massive open online course) курсларини ташкил этиш, тингловчиларга қулай ва сифатли билим бериш борасида тақдимотлар ўтказилиб, муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.Дастур давомида очиқ онлайн курслар

кузи ожизлар учун