Байрок Герб Мадхия Ҳаракатлар стратегияси Мобил версия Forum

 

Category Archives: Oчиқ дарслар

Математика ва информатика фан ойлиги

Туман ҳалқ таълими бўлимининг 24-сонли буйруғнинг 1-иловасига асосан февраль ойининг 12-санасида тумандаги         38-сонли умумтаълим мактабида “Математика ва информатика фан ойлиги”га бағишлаб туман миқёсида амалий семинар ташкил этилди. Семинарга тумандаги барча математика ва информатика фан ўқитувчилари иштирок этди. Мактабда фан ойилигини самарали ташкил этиш мақсадида амалий ишлар тўлиқ бажарилган, фан хоналарининг жихозланиши, фан метод бирлашмаси томонидан фанга боғлаб турли очиқ дарслар ва тадбирлар ташкил этилиб борилган. Семинарларни ташкил этишдаги мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида аввало фан метод бирлашма ишларини такомиллашириш,

“Конституция- бизнинг асосий қомусимиз”

Туман Адлия Бўлими ташаббуси билан 2018 йил 14 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 26 йиллиги ҳамда Республикамизнинг барча туманларида Адлия бўлимларининг ташкил этилганлиги муносабати билан, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида 2018 йил 14 декабрь куни соат 9-30 да туман Қишлоқ хўжалик коллежининг фаолллар залида “Constitution the main Law of Our Country” яъни “Конституция- бизнинг асосий қомусимиз” мавзусида хамкорликдаги фестивал тадбири ўтказилди.

Фестивал тадбирига туман Адлия бўлими, Навоий Давлат педогогика институтининг инглиз тили фани ўқитувчилари, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институтининг инглиз

Эстетик фанлар йўналиши

Туманида Эстетик фанлар йўналиш бўйича 9-сонли умумтаълим мактабида “Ўқувчиларда техник-технологик ҳамда технологик жараён давомида бажариладиган операциялар юзасидан олган билим, кўникма ва малакаларини мустақил амалий фаолиятида қўллаш ва техник ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш кўникмаларини бойитиш” мавзусида  вилоят семинари ташкил этилди. Вилоят семинари умумтаълим мактабларида Эстетик фанлар йўналиши бўйича таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг малака кўникмаларини мустахкамлаш мақсадида вилоят ҳалқ таълими бошқармасининг 2018 йил иш режасига асосан ташкил этилди. Тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган вилоят семинарига вилоят ҳалқ таълими бошқармаси методистлари, вилоят телерадиокомпаниси мутахассиси, туман хокимлиги мутахассиси, туман “Конимех тонги” рузномаси редактори, вилоятдаги ҳамда тумандаги барча умумтаълим мактаблари эстетик фан йўналиишидаги фан ўқитувчилари иштирок этишди.

Вилоят семинарида 19-сонли умумтаълим мактаби меҳнат фани ўқитувчиси Озода Қучқорова “Ош пишириш технологиси” мавзусида 7-синфга;

Филология фанлари ўқитувчиларининг Форуми

Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил  21 октябрдаги “Давлат тили тўғрисида”ги 3561-ХI-сонли Қонуни қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносиб нишонлаш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини ўрганишда алоҳида эътибор қаратиш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида филология фанларини (она тили, адабиёт, ўзбек, қорақолпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, рус, инглиз, немис, француз) ўқитиш сифати  самарадорлигини янада яхшилаш, мазкур фанлар йўналишида фидокорона хизмат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларни рағбатлантириш ҳамда халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 4 октябрдаги 229-сонли ҳамда 10 ноябрдаги 254-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман халқ таълими бўлимининг 2017 йил 24 ноябрдаги 573-сонли буйруғи ҳамда чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва барча умумтаълим мактабларига етказилди. Ушбу буйруқлар асосида жорий йилнинг 1 декабр санасида тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабида филология фанлари ўқитувчиларининг туман Форуми ташкил этилди.

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куннинг 534 йиллиги муносабати билан  жорий  йилнинг 13 феврал куни 1 сон умумий ўрта  таълим мактабимида Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишланган “Шоҳ ва шоир” мавзусида  туман семинар  бўлиб ўтди. Мактаб кириш  залида  Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг  бурчаги   ташкил этилди . Семинар дастур асосида мактаб ўқитувчилари очиқ дарс ва тадбирлар  билан бошланди .Бошланғич синфларда  Салтанат Елеушинова  , Света  Сапарова , Гулшира Тағаевалар  ва 8- синфга  Дина Жарилкасинова очиқ тарбиявий дарслар олиб бордилар.  6-синфда  тарих фани ўқитувчиси Қизбиби  Тинчикова “ Бобурнинг давлат бошқаруви” мавзусида очиқ дарс ,  7-синфда  Мастура Абдурахманова  “Бобур шеъриятига эҳтиром”мавзусида,  9-синфда  Насиба Санакулова “Бобур ижодида Ватанга садоқат” мавзуси ўтказилди.Семинарда ўтказилган барча дарсларда берилган маълумотлар ўқувчиларнинг шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг  ҳаёти ва ижодий йўлидаги маълумотлар акс эттирилди.Семинарга вилоят телевиденияси “Алтын аймақ” ҳам ташриф буюрди ва барча тафсилотлар экран кўрсатувларида намойиш этилди. Ўқувчилар шоир Бобурнинг рубоий ва ғазалларидан  намуналар айтишди   ва мактабда жойлашган Ахборот ресурс  марказида АРМ ходимлари  томонидан ҳам ушбу тантанага ўз ҳиссаларини қўшишди  унда  Бобур  ҳаётига бағишланган адабий бадиий кеча уютиришди.Кечада иштирок этган ўқувчиларнинг барчаси тақдирландилар.

13-7-280x250  13-1-768x555

“Цвети, мой край родной Узбекистан!”

22 ноябр куни Туман  халқ  таълими  муассасаларини  методик  таъминлаш  ва  ташкил  этиш  бўлимига  қарашли  №  26  умумий  ўрта  таълим  мактабида  рус  тили  фани  ойлиги  муносабати  билан  ташкил  этилган  туман   семинари  бўлиб ўтди.  Семинарга   тумандаги  барча мактабнинг рус  тили фан  ўқитувчилар   қатнашди . Биринчи дарсни  мактабнинг  рус  тили  фани  ўқитувчиси  Алдабергенова  Айзада  8- синфда    замонавий  пед  технологияларидан  самарали  фойдаланиб дарс ўтди . Мактабнинг  рус  тили  фани  ўқитувчиси  Ташимова  Венера 9- синфда  дарс  жараёнида  АКТ дан  самарали  фойдаланиб  ўз маҳоратини кўрсатиб берди   ва  мактабнинг  инглиз  тили  фани  ўқитувчиси  Казакова  Лола  5- синфга   ахборот  комуникация технологиялардан  фойдаланиб, ҳар  бир  дарсни  мазмунли  ва  қизиқарли ташкил  этиб ўтди . Семинарда  ўтказилган  тадбирда  “Цвети,  мой  край  родной  Узбекистан!”  , бошланғич  синф  ўқувчилари  ҳам  фаол  қатнашди  2-синф  ўқувчилари  “Буратино”  ,  3-синф  ўқувчилари   “Калинка”  қўшиғига  рақсга  тушиб,   мактаб  ўқитувчилари  фаол  қатнашиб,  русча  қўшиқлар  ижро  этишди  ва семинарда  ўқитувчи  синфдан  ташқари  тадбирда  русча,  инглизча  қўшиқлар  ижро  этиб миллатлараро  тотувликни  кўрсата  олди. Семинар  сўнгида  ХТММТТЭБ -даги  рус  тили  фани  услубшуноси  Султанова  Жанат  семинарни  ташкилаштирган  ўқитувчиларни   дипломлар билан тағдирлади  . Семинар  сўнгида  иштирокчилар  семинар  ҳақидаги  фикр  ва  мулоҳазаларини  билдирди.

кузи ожизлар учун