Филология фанлари ўқитувчиларининг Форуми

Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил  21 октябрдаги “Давлат тили тўғрисида”ги 3561-ХI-сонли Қонуни қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносиб нишонлаш, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини ўрганишда алоҳида эътибор қаратиш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида филология фанларини (она тили, адабиёт, ўзбек, қорақолпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, рус, инглиз, немис, француз) ўқитиш сифати  …

“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” аниқланди

Пойтахтимизда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг халқ таълими тизими бўйича якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар маънавият тарғиботчиси ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.Мазкур танлов уч босқичда (туман (шаҳар), вилоят, республика) ўтказилди.Кўрик-танловда маънавият тушунчасининг мазмун-моҳияти ва миллий анъана, қадрият ва урф-одатларнинг ҳаётимиздаги ўрни

Коррупцияга йўл йўқ!

Коррупцияга қарши курашиш — замон ва давр талаби. Давлат органлари жамиятни ривожлантириш, бар¬қарорлаштириш мақсадида бу иллатга қарши кураш олиб бораётган бир пайтда кенг жамоатчилик ҳам шу ҳаракатга қўшилиши, қўллаб-қувватлаши зарур.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш жараёни қатъий  талаблар асосида ташкил этилмоқда. Вазирлик бошқарув аппаратида халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича республика …

Таълим сифати мониторинги энди янгича шаклда

Таълим сифати ва самарадорлигини белгилашда ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малака муҳим омил ҳисобланади. Бу жиҳатлар шу кунгача бир-бирига боғлиқ уч йўналишда аниқланган. Ўқувчилар билимини синф ва мактаб миқёсида баҳолаш ўқитувчилар томонидан “Ўқувчиларнинг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом” асосида амалга оширилиб, синф журналида акс эттирилган. Иккинчи йўналишда ҳар бир мактабнинг ва ҳудудий …

Ёшлар етакчиларининг малакаси оширилмоқда

Халқ таълими вазирлиги томонидан республика миқёсида умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун турли ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.Жумладан, шу йилнинг 16-21-октябрь кунлари Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида юртимиздаги мактаблардан сараланган ёшлар етакчилари учун ўқув-тренинг ўтказилди.

Ёш сардорлар учун семинар

Жорий йилнинг 13-16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги Инҳа университетида ҳудудлардаги намунавий умумий ўрта таълим мактаблари Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари учун республика ўқув-семинари ташкил этилди. Иштирокчилар семинар давомида “Жамоани шакллантириш”, “Лойиҳаларни тузиш ва бошқариш”, “Ижодий тафаккурни pивoжлaнтиpиш” каби қатор лойиҳаларда билим ва кўникмасини бойитиш имконига эга бўлди. Тажрибали мутахассислар ўқувчи-ёшларга қандай қилиб сардорлик …